Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

далил келмаган бўлса. Бу ерда эса бундай далил келмаган. Демак, мазкур оятлардаги хитоб Оллоҳ нозил қилган шариат билан ҳукм юритишлари, ҳокимиятни тиклаш бўлмиш Халифани тиклаш учун барча мусулмонларга нисбатан хитобдир. Суннатга келсак, Расулуллоҳ деганлар: «Кимки ўз замонасидаги Имом (Халифа)ни билмаган ҳолда ўлса жоҳилият ўлими билан ўлибди», «Кимки бўйнида байъат бўлмаган ҳолда ўлса, у жоҳилият ўлими билан ўлибди» (Имом Аҳмад ва Табароний Муовиядан ривоят қилган). «Мен Расулуллоҳ шундай деганларини эшитгандим: «Кимки Оллоҳга итоат этишдан қўлини тортса (яни бош тортса), Қиёмат кунида Оллоҳга ҳужжатсиз ҳолда рўбарў бўлади. Кимки бўйнида байъати бўлмаган ҳолда ўлса, у жоҳилият ўлими билан ўлибди»» (Имом Муслим ибн Умардан ривоят қилган). Ҳишом ибн Урва Абу Солиҳдан, у Абу Ҳурайрадан ривоят қилади, Расулуллоҳ с.а.в. айтдилар: «Сизларга мендан кейин волийлар бошлиқ бўлади. Уларнинг яхшиси сизларга яхшилиги билан, ёмони ёмонлиги билан волийлик қилади. Бас, сизлар уларга қулоқ солинг ва ҳаққа мувофиқ келадиган ҳар бир нарсада уларга итоат қилинглар. Агар улар яхшилик қилишса, бу сизларнинг фойдангиз, агар ёмонлик қилишса (ҳам итоат қилинглар. Зеро,) бу сизлар учун фойда, уларга эса зиёндир». Энди ижмога келсак, Бухорий ва Муслимларнинг саҳиҳ ҳадислар тўпламларида келган Бану Соида айвонида бўлган воқеалар ҳақидаги ҳадисга кўра, Расулуллоҳ с.а.в.нинг вафотларидан кейин саҳобалар бутун эътиборларини халифа тиклашга қаратишган. Барча халифаларнинг вафотларидан кейин ҳам шундай бўлган. Саҳобалар халифа тиклашни вожиб деб ижмо қилганлари тавотур йўли билан нақл этилган. Ҳатто улар бу ишни вожибларнинг энг муҳими деб билишган. Бу эса қатъий далил деб эътибор қилинади. Уммат ҳеч бир вақт халифасиз қолмаслиги лозимлиги тўғрисида ҳам саҳобаларнинг ижмоси тавотур йўли билан нақл қилинган. Демак, уммат имомни тиклаши ва ўзига бош қилиб олиши вожибдир. Расулуллоҳ с.а.в.нинг вафотларидан то Қиёмат кунигача бутун уммат шунга чақирилгандир.
Саҳобалар Расулуллоҳни дафн этишни то давлатни бошқариш учун битта халифага байъат қилингунча кечиктириб туришгандан халифани тиклаш қанчалар зарурлиги ва буни саҳобалар қанчалар чуқур ҳис этишгани ўз-ўзидан кўриниб турибди. Бу нарса Умар ибн Хаттоб р.а. оғир жароҳатланган пайтда қилган ишидан ҳам аён бўлади. У кишидан мусулмонлар ўзидан кейинги халифани тайин қилиб беришни сўрашганда унамади. Сўнг мусулмонлар қаттиқ туриб олишди. Шунда Умар р.а. ичидан биттасини сайлаб олишлари учун олти кишини танлади. Бу билан кифояланмай, сайлаш учун қисқа муддатни, яъни уч кунни белгилаб берди. Шундан сўнг уч кун ичида ўзларидан биттасини халифа қилишга қарор қилишмаса, улардан мухолиф бўлган шахсни ўлдиришни тайинлади. Ҳатто улар аҳли шўро ва буюк саҳобалардан бўлишса ҳам, ким қарши чиқса, уни ўлдирадиган

 

166-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203